우즈벡 공동체 주일설교

– Uzbekistan Community Sunday Worship service in Onnuri M Center –

우즈벡 공동체 주일 설교

▶날        자: 2020년 3월 1일 (주일)
▶설  교  자: Pastor MARIA LEE (안산 온누리M센터 우즈벡 공동체 담당)
▶설교제목: (거듭남) қайтадан туғилиш
▶설교제목: 요한복음 3:1~18 (Юҳанно 3:1~18)

 

[Юҳанно 3:1~18] 
1 Яҳудий йўлбошчиларидан Никодим исмли бир одам бор эди, у фарзийлар мазҳабида эди. 2 Бу одам бир куни кечаси Исонинг олдига келиб, Унга деди: — Устоз, Сиз Худодан келган бир муаллим эканлигингизни биз биламиз. Агар Худо Сиз билан бўлмаганда эди, Сиз бундай мўъжизали аломатларни қила олмас эдингиз. 3 Исо унга шундай жавоб берди: — Сизга чинини айтай: қайтадан туғилмаган биронта одам Худонинг Шоҳлигини кўролмайди. 4 — Кекса одам туғила олармиди?! У онасининг қорнига қайта кириб, яна туғила олмайди–ку! — деди Никодим. 5 Исо шундай жавоб берди: — Сизга чинини айтай: сувдан ва Руҳдан туғилмаган биронта одам Худонинг Шоҳлигига киролмайди. 6 Одам жисмонан ота–онадан туғилади, руҳан эса Муқаддас Руҳдан туғилади. 7 “Сизлар қайтадан туғилишингиз керак” деганимга таажжубланманг. 8 Руҳ худди шамолга ўхшайди. Шамол истаган жойда эсаверади. Унинг товушини эшитасиз–у, лекин қайси томондан келиб, қайси томонга кетишини билмайсиз. Руҳдан туғилган ҳар бир кишида ҳам шундай бўлади. 9 — Бу қандай бўлиши мумкин? — деб сўради Никодим. 10 Исо унга шундай жавоб берди: — Сиз Исроилнинг устозисиз–ку! Наҳотки шуни билмасангиз?! 11 Сизга чинини айтай: биз билганимизни сўзлаймиз, кўрганимиз ҳақида шаҳодат берамиз. Лекин сизлар бизнинг шаҳодатимизни қабул қилмаяпсизлар. 12 Агар сизлар ердаги нарсалар ҳақида айтганларимга ишонмасангизлар, самовий нарсалар тўғрисида гапирганларимга қандай ишонасизлар? 13 Осмондан тушган Инсон Ўғлидан бошқа ҳеч ким осмонга чиққан эмас. 14 Мусо саҳрода бронза илонни ходага маҳкамлаб, қандай юқорига кўтарган бўлса, Инсон Ўғли ҳам худди шундай юқорига кўтарилиши керак. 15 Шу тариқа имонга келган ҳар бир киши У орқали абадий ҳаётга эга бўлади. 16 Зеро, Худо оламни шунчалик севдики, Ўзининг ягона Ўғлини берди. Токи Унга ишонганлардан биронтаси ҳалок бўлмасин, балки абадий ҳаётга эга бўлсин. 17 Худо дунёни ҳукм қилиш учун эмас, балки Ўғли орқали қутқариш учун Уни дунёга юборди. 18 Унга ишонган одам ҳукм қилинмайди. Унга ишонмаган одам эса аллақачон маҳкум бўлган, чунки у Худонинг ягона Ўғлига ишонмади.